ЎзА Ўзбек

14.02.2019 13:18 Чоп этиш версияси

Хитой ва АҚШнинг Пекиндаги савдо музокараларида нималар режалаштирилган?

Хитой ва АҚШнинг Пекиндаги савдо музокараларида нималар режалаштирилган? Хитой ва АҚШлик музокарачилар Пекинда икки йирик давлат ўртасидаги савдо-сотиқ келишмовчилигини тугатишга қаратилган олий даражадаги музокараларни бошлади.

«Синьхуа́» ахборот агентлигининг хабар беришича, Хитой Халқ Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Лю Хэ АҚШ савдо вакили Роберт Лайтхайзер ва АҚШ молия вазири Стивен Мнучин билан учрашув ўтказган.

Агар Пекин Вашингтон талабларини қабул қилмаса март ойидан бошлаб АҚШ Хитой маҳсулотларига 10 фоиздан 25 фоизгача бўлган 200 миллиард доллар миқдоридаги тарифларни жорий қилиши мумкинлиги айтилган эди.

Аммо АҚШ президенти Доналд Трамп шу ҳафта бошида Пекиндаги музокаралар кўнгилдагидек ўтса, ушбу муддатни узайтириши мумкинлигини айтган.

Шунингдек, Доналд Трамп чоршанба куни Оқ уйда журналистларга берган интервьюсида, Хитой пойтахтидаги баҳслар борасида ижобий фикрда эканини айтган эди.

ЎзА
1 449