ЎзА Ўзбек

05.11.2019 Чоп этиш версияси

Хитой ва АҚШ давлат раҳбарлари ўртасида мулоқот барқарор давом этмоқда

Хитой ва АҚШ давлат раҳбарлари ўртасида мулоқот барқарор давом этмоқда

Хитой раиси Си Цзиньпин ва АҚШ Президенти Дональд Трамп турли воситалар орқали муттасил ўзаро алоқада бўлиб турибди.

Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Гэн Шуан брифингда тегишли саволга жавоб бера туриб, “Жавобим сиз учун кутилмаган бўлиши мумкин, лекин Си Цзинпин ва Трамп муттасил алоқада бўлиб туради” деди. Бу ҳақда ТАСС хабар тарқатган.

Маълумот учун, якшанба куни АҚШ Президенти Дональд Трамп журналистлар билан Оқ уйдаги учрашувида Вашингтон ва Пекин ўртасидаги савдо битими тайёр бўлиши биланоқ имзоланишини айтганди. 

2 017
ЎзА