ЎзА Ўзбек

28.08.2019 Чоп этиш версияси

Хитой ҳукумати ёзувчи Ян Хэнцзюнни расман жосусликда айблади

Хитой ҳукумати ёзувчи Ян Хэнцзюнни расман жосусликда айблади

Хитой ҳукумати мамлакатда қўлга олинган хитойлик ҳамда австралиялик ёзувчи ҳисобланувчи Ян Хэнцзюнни расман жосусликда айблади. 

“ABC News”нинг ёзувчи адвокати Роб Старга асосланиб берган хабарига кўра, Австралия ташқи ишлар вазири Мэрис Пейн бу маълумотни тасдиқлаб, ёзувчининг айбланишига оид қўшимча маълумотларни олиш имкони бўлмаганини айтган.

“Ҳукумат мамлакатимиз фуқароси, академик Ян Хэнцзюнь жосусликда айбланиб қўлга олингани расман эълон қилинганидан катта хавотирда”, деди Пэйн.

3 248
ЎзА