ЎзА Ўзбек

03.08.2018 13:41 Чоп этиш версияси

Хитой соҳилларига Жондари тўфони урилди

Хитой соҳилларига Жондари тўфони урилди
Бугун маҳаллий вақт билан соат 10:30да урилган тўфон шу йилнинг ўзида малакатнинг Шарқий соҳилбўйи ҳудудларига урилган 20-тўфон бўлиб қайд этилди.

3 август куни Хитойнинг Шанхай ҳамда мамлакатнинг Шарқий соҳилбўйи қисмида жойлашган Чжэцзян провинциясига Жондари тўфони урилди. 130 дан ортиқ одам эвакуация қилинган. Расмийларнинг баёнотига кўра, талафот оқибатида қурбонлар аниқланмаган, деб хабар бермоқда ХХРнинг метеорология бошқармаси.

Тўфон авж олган нуқтасида кучли шамол кўтарилди. Шу куни мамлакат метеорология маркази ҳудудда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида аввал ўрнатилган хавфлилик ҳаракатининг “сариқлик” даражасини кучайтирди. 

Эслатиб ўтамиз, шу кунгача, мамлакатнинг баъзи туманларида ҳаракатнинг юқорироқ “оловранглилик” даражаси қўлланилаётган эди. 

Шанхай ҳукуматининг фуқаролар хавфсизлигини таъмилаш йўлидаги профилактика тадбирида 134 минг аҳоли эвакуация қилиниши мўлжалланган. 

Метеорологларнинг берган хабарларига кўра, тўфон қитъанинг ички қисмида ҳаракатини давом эттириши, секин-аста сўниб, 4 август куни ҳаво меъёрлашуви кутилмоқда.

Зуҳра Мирзабаева

7 261