ЎзА Ўзбек

25.09.2018 Чоп этиш версияси

Хитой Швецияга шикоят билан чиқди

Хитой Швецияга шикоят билан чиқди Швеция телеканалининг “Швеция янгиликлари” дастурида Стокголмдаги меҳмонхонада жойлашмоқчи бўлган уч нафар хитойликни Швеция полицияси томонидан кўчага ҳайдаб чиқарилгани акс этган лавҳалар намойиш этилган.

Маҳаллий ОАВнинг хабар қилишича хитойлик оила Стокголмдаги “Generator Hostel” меҳмонхонасига жойлашмоқчи бўлганда меҳмонхона ходими сабабини тушунтирмай уларга жой бермаслигини айтган ва полицияни чақирган. Шундан сўнг хитойлик оила полиция томонидан кўчага мажбуран чиқариб ташлангани акс этган видео ёзув ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган.

Бунга Хитой ҳукумати жуда кескин муносабат билдирди.

Шунингдек, шанба куни Хитой элчихонаси Швециядаги хитойлик сайёҳларга нисбатан кўчада талон-тарож қилиш, ўғирлик ва ирқчилик каби муносабатлар деярли ҳар куни содир бўлаётгани ҳақида айтиб ўтган. Аммо бу даъволарни Швеция телевидениеси рад этмоқда.

3 395
ЎзА