ЎзА Ўзбек

08.03.2019 13:59:39 Чоп этиш версияси

Хитой Шимолий Корея ва АҚШ муносабатларидаги яқинлик давом этиши тарафдори


Хитой ҳукумати Шимолий Корея ва АҚШ муносабатларидаги яқинлик давом этиши ва Корея ярим оролидаги муаммолар тинч музокаралар орқали ҳал қилиниши тарафдори.

Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар маҳкамаси расмий вакили Лу Кан фикр билдириб, яқинда бўлиб ўтган саммитдан кейин АҚШ томонидан босим вужудга келтирилмаслигига умид билдирди. ТАСС хабарида айтилишича, “Бунда илк некбин кайфиятнинг сақлаб қолиниши муҳим. Биз ҳар қандай ҳолатда зиддиятга қаршимиз”, дейди дипломат.