Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.01.2018 14:45 Чоп этиш версияси

Хитой қирғоғидаги ҳалокат: нефт танкери портлаши мумкин

Хитой қирғоғидаги ҳалокат: нефт танкери портлаши мумкин
Аввал хабар қилинганидек, 6 январь куни Хитойнинг Янцзы дарёсида Эроннинг "BRIGHT SHIPPING LIMITED" компаниясига тегишли "Sanchi" нефт танкери билан Гонконгнинг "CF CRYSTAL" юк ташувчи кемаси тўқнашиши оқибатида нефть ортилган танкерда чиққан ёнғинни ўчириш ва бедарак йўқолган экипаж аъзоларини қидириш ишлари олиб борилаётган эди.

Бугун 8 январь куни қутқарувчилар бир нафар денгизчининг жасадини топишди. Қурбон бўлган денгизчининг шахсини аниқлаш учун жасад Шанхайдаги шифохонага етказилган. Бу ҳақда Эроннинг ISNA агентлигига тарқатган маълумотга таяниб Reuters хабар бермоқда.

Айни пайтда нефть ташувчи кемада юзага келган оловни ўчириш ва қолган 30 нафар экипаж аъзоларини қидириш ишлари давом этмоқда.

Хитойнинг ССТV телеканали тўқнашув оқибатида келиб чиққан ёнғин сабаб танкер исталган вақтда портлаши ва денгиз тубига ғарқ бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

ЎзА
11 028