ЎзА Ўзбек

31.03.2020 Чоп этиш версияси

Хитой COVID-19 устидан тўлиқ ғалабага эришади

Хитой COVID-19 устидан тўлиқ ғалабага эришади
Хитой коронавирус устидан тўлиқ ғалаба қилишга қарор қилган, айни пайтда Уханда коронавирусга чалиниш ҳолати бирор марта ҳам қайд этилмади, дейди Хитойнинг Россиядаги элчиси Чжан Ханьхуэй РИА Новости учун ёзган мақоласида.

"Икки ойга чўзилган оғир кураш натижасида, 18 мартдан то ҳозиргача Уханда COVID-19 вирусига чалиниш билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат аниқланмади. Ўтган 100 кечаю 100 кундуз Хитой халқи эпидемия билан боғлиқ даҳшатни бошдан кечирди, лекин офат билан курашишда асло орқага чекинмади. Бизда қўрқув бўлди, лекин қўрқиб қолмадик, биз қийинчиликка дуч келдик, лекин энди нима бўларкан, деб қўл қовуштириб ўтирмадик. Биз эпидемияга қарши қаттиқ кураш олиб борамиз ва эришилган муваффақият билан чекланиб қолмаймиз, офат билан бошда қандай кураш олиб борган бўлсак, келгусида ҳам шундай курашамиз", - деди элчи.

Элчининг таъкидлашича, эпидемия пайдо бўлгандан кейин Хитой "жуда қисқа вақтда уни бартараф қилиш учун барча кучларни бирлаштира олди".
"Айни пайтда Хитой эпидемиянинг олдини олиш, уни назорат қилиш ва ишлаб чиқариш қайта йўлга қўйилаётган туманларни саралаш бўйича барча чораларни ўз вақтида мувофиқлаштириб бормоқда", - дея таъкидлади дипломат.


4 554
ЎзА