ЎзА Ўзбек

16.08.2019 Чоп этиш версияси

Хитой билан савдо битими АҚШ манфаатларига тўла мос келиши лозим

Хитой билан савдо битими АҚШ манфаатларига тўла мос келиши лозим

Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп Нью-Гемпшир штатидаги WGIR радиостанциясига берган интервьюсида фикр билдирди.

“Очиғини айтганда, Хитой биз билан битим тузишни истайди, лекин бу бизга мос бўлиши, бизнинг шартларимиз асосида бўлиши лозим, акс ҳолда битимдан қандай маъни бўлади”, деди Трамп. Эслатиб ўтамиз Трамп 1 сентябрдан Хитой маҳсулотларига божни 10 фоизга оширилишини маълум қилган.

1 673
ЎзА