ЎзА Ўзбек

08.11.2018 18:50 Чоп этиш версияси

Хитой Араб давлатлари Лигаси билан газ ва энергетика бўйича ҳамкорликни кенгайтирмоқчи

Хитой Араб давлатлари Лигаси билан газ ва энергетика бўйича ҳамкорликни кенгайтирмоқчи Араб давлатлари Лигаси ва Хитой табиий газ соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олди. Ўзаро манфаатдорлик ва тажриба алмашиш асосида қайта тикланадиган энергия манбалари ва энергия самарадорлигини ошириш мақсадида шартномалар имзоланди, дейилади расмий манбалар тарқатган хабарларда.

Шу йилнинг 5-8 ноябрь кунлари Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида Араб-Хитой ҳамкорлиги конференцияси бўлиб ўтди. Конференция жараёнида томонлар ўртасида электр энергияси, табиий газ ва қайта тикланувчи энергия соҳаларида янги ҳамкорликлар белгилаб олинди.

Шунингдек ҳамкорлар энергия хавфсизлиги ва унинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш бўйича чоралар кўришга келишиб олдилар.

ЎзА
966