ЎзА Ўзбек

22.08.2019 Чоп этиш версияси

Хитой АҚШнинг Тайванга қурол сотишига қаршилигини билдирди

Хитой АҚШнинг Тайванга қурол сотишига қаршилигини билдирди

Қўшма Штатларнинг Тайванга Ғ-16 қирувчиларини сотиш бўйича қарорига Хитой томони норозилик билдирди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Гэн Шуан маълумот берган. Дипломатга кўра, Хитой бу жараён билан боғлиқ бўлган америкалик компанияларга санкция қўллайди. 

Ташқи ишлар маҳкамаси вакили Хитой АҚШга бу хусусда етарлича кескин тушунча берганини таъкидлади. 

Аввалроқ REGNUM Хитойнинг қаршилигига қарамасдан, АҚШ Тайванга 66 та Ғ-16 қирувчи самолётини 8 миллиард долларга сотишини маълум қилганди. 

3 154
ЎзА