ЎзА Ўзбек

30.11.2019 Чоп этиш версияси

Хитой АҚШнинг “ишончдан чиққан шахслари”ни мамлакатга киритмайди

Хитой АҚШнинг “ишончдан чиққан шахслари”ни мамлакатга киритмайди

“Хитой АҚШ Конгрессининг Гонконг бўйича қонун қабул қилган аъзоларини мамлакатга киришини тақиқлайди, улар ишончдан чиққан шахслар деб ҳисобланади, деди Хитой ташқи ишлар маҳкамаси расмий вакили Гэн Шуан.

Унинг сўзларига кўра, Пекин Қўшма Штатлардаги янги қонунни Хитойнинг ички ишларига аралашув, деб билади ва Вашингтонга қарши тегишли жавоб чораларини ҳозирлайди. Расмий вакил АҚШнинг бу ҳаракатини гегемонизм деб атади, дейилади “Вести.ру” хабарида.

1 539
ЎзА