ЎзА Ўзбек

24.12.2019 Чоп этиш версияси

Хитой АҚШнинг фазода ҳарбий қўшинларини шакллантиришини қораламоқда

 Хитой АҚШнинг фазода ҳарбий қўшинларини шакллантиришини қораламоқда
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг очиқ фазода ҳарбий қўшинларини ташкил қилинишини қоралади.

“Бундай қадам фазодаги қуролланиш пойгасига олиб боради ва жанг майдонини вужудга келтиради”, деди Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили. 

Расмий Пекин АҚШнинг бу қарори фазодан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича халқаро келишувга хилоф эканини таъкидлаб, халқаро ҳамжамият бу борадаги ҳуқуқий мажбуриятлар бўйича келишиб олиши керак, деб ҳисоблайди.


1 655
ЎзА