ЎзА Ўзбек

24.09.2018 Чоп этиш версияси

Хитой: АҚШнинг ҳаракати эркин савдога таҳдид солмоқда

Хитой: АҚШнинг ҳаракати эркин савдога таҳдид солмоқда

ХХР Давлат кенгашининг бугун чоп этилган “Оқ китоби” Хитойнинг АҚШ билан савдо урушидаги позициясига бағишланди.

РИА Новостининг маълум қилишича, давлат ҳужжатида кўп томонлама ва эркин савдо муносабатлари принципларини бузиш билан АҚШ ўзига қарши бораётгани, қисқа фурсатда Пекин ва Вашингтон ўртасида савдо зиддияти авж олгани, бу эса икки давлат ўртасида кўп йиллик меҳнат эвазига шаклланган иқтисодий муносабатларга жиддий путур етказгани қайд этилган. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада АҚШ Президенти Дональд Трамп Хитойнинг 200 миллиард долларлик товарига 10 фоиз миқдорида бож қўйилиши, 1 январдан тарифлар 25 фоизга чиқишини маълум қилган эди. Бугундан ушбу қарор кучга кирди. Шунингдек, Трамп агар Хитой жавоб чоралари қўллашда давом этса, божлар миқдори янада оширилишини билдирган.

2 339
Малоҳат Ҳусанова, ЎзА​​