ЎзА Ўзбек

15.02.2020 Чоп этиш версияси

Хитой АҚШни мамлакатнинг хориждаги корхоналарига босимни тўхтатишга чақирди

Хитой АҚШни мамлакатнинг хориждаги корхоналарига босимни тўхтатишга чақирди

Хитой АҚШни мамлакатнинг хориждаги корхоналарига асоссиз ўтказилаётган босимни зудлик билан тўхтатишга чақиради, деди ташқи ишлар маҳкамаси расмий вакили Гэн Шуан онлайн-брифингда.

“Хитой ҳукумати ҳамиша корхоналарга ташқи ҳамкорликда халқаро меъёрларга ва маҳаллий қонунларга ҳурмат билан муносабатда бўлишни уқтиради”, деди дипломат.

Риа Новостига хабарига кўра, у: “Бундай бошбошдоқлик АҚШнинг ўзи олқишловчи бозор иқтисоди мезонларини очиқчасига инкор қилиш бўлиб, АҚШ обрўига, пировардида эса, америкалик компаниялар манфаатига путур етказади”, деб таъкидлаган.

2 509
ЎзА