ЎзА Ўзбек

22.09.2018 Чоп этиш версияси

Хитой АҚШ санкцияларига қарамасдан Россия билан ҳамкорликни давом эттиради

Хитой АҚШ санкцияларига қарамасдан Россия билан ҳамкорликни давом эттиради
Хитой АҚШ санкцияларига қарамасдан Россия билан стратегик ҳамкорликни давом эттиради, бу ҳақда Хитой ТИВнинг расмий вакили Гэн Шуан маълум қилди, ёзмоқда РИА Новости

Хитой АҚШга Россия билан ҳарбий ҳамкорлиги учун киритилган санкциялар бўйича кескин баёнот тайёрлади.

“Хитой томони АҚШнинг янги санкциялар бўйича кескин норозилигини билдиради. АҚШ ҳаракатлари халқаро алоқаларнинг асосий тамойилларини қўпол тарзда бузди”, - деб таъкидлади Хитой ТИВ вакили

Гэн Шуан сўзларига кўра, бу ўз навбатида Хитой ва АҚШ қуролли кучлари ўртасидаги алоқаларига путур етказади.

“Биз Россия томони билан икки давлат етакчилари ўртасида эришилган келишувни рўёбга чиқаришни давом этамиз. Икки давлат ўртасида стратегик шерикчиликни янги босқичга кўтарамиз”, - деди у.

Пайшанба куни Вашингтон Хитой Марказий ҳарбий кенгаши, ҳарбий тайёргарлик департаменти ва унинг раҳбари Ли Шанфга нисбатан чекловларни киритди.

Оқ уйнинг маълум қилишича, санкциялар ўтган йил декабрда Россиядан Су-35 ва 2018 йил январда С-400 зенит ракета тизимларини сотиб олиниши билан боғлиқ.

Иккита келишув АҚШнинг Россияга қарши санкциялар кучга киргандан кейин амалга оширилган.

Вашингтон баёнотига кўра, янги чоралар Москвага қаратилган. Аммо Россия ёки Хитой мудофаа қобилиятини заифлаштиришни назарда тутмаганлигини таъкидлади.

5 444
ЎзА