ЎзА Ўзбек

27.08.2020 Чоп этиш версияси

Хиллари Клинтон Байденга сайловда ғалаба қозониш бўйича маслаҳат берди

Хиллари Клинтон Байденга сайловда ғалаба қозониш бўйича маслаҳат берди

Хиллари Клинтон партия бўйича ҳамкори, демократ-номзод Жо Байденга тегишли тавсияларни бераркан, мабодо сайлов куни Трамп кичик фарқ билан устунликка эришадиган бўлса, мағлубиятга кўниб кетавермасликни маслаҳат берди. Клинтон хонимнинг фикрича, амалдаги президент “қаршилик кўрсатади” ва овоз бериш натижаларини ошкор қилиш жараёни чўзилиб кетиши мумкин.

Пандемия сабаб миллионлаб америкаликлар президент сайловида почта орқали овоз беришлари кутиляпти. Шунинг учун ҳам ғолиб номи сайлов ўтадиган куни кечқурун эълон қилинмайди.

Клинтоннинг тахминича, ўша куни Трамп ва Байден ўртасидаги фарқ катта бўлмайди, шу боис республикачилар натижаларга таъсир кўрсатишга уринишларидан хавотирланишга асос бор.

«Ўйлашимча, у (Байден) барибир ютади, қачонки биз чекинмасак ва худди рақиб томондек ҳушёр, қатъий бўла олсак», — дейди Клинтон.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилдаги президент сайловида АҚШнинг 42-президенти Билл Клинтоннинг рафиқаси Хиллари Клинтон демократлар томонидан давлат раҳбарлигига номзод сифатида кўрсатилган ва Трампга курашни бой берган.

Қўшма Штатларда навбатдаги сайлов 3 ноябрь куни бўлиб ўтади. Миллий сўровлар натижаларига қараганда, сўнгги ҳафталарда Байденнинг рейтинги қарийб 50 фоиз атрофида баҳоланмоқда. Трампга эса америкаликларнинг тахминан 46 фоизи овоз беришга тайёр.

1 462
ЎзА