ЎзА Ўзбек

14.02.2019 15:50 Чоп этиш версияси

“Хавфсиз шаҳар”: Қирғизистонда пиёдалар ҳам жаримага тортилади

“Хавфсиз шаҳар”: Қирғизистонда пиёдалар ҳам жаримага тортилади

Бишкекда йўл хизмати инспекторлари белгиланмаган жойдан ўтадиган йўловчиларни жаримага тортади. Жарима 1000 сомни ташкил қилади. Бу ҳақда 13 февраль куни Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нур Рисканов журналистларга маълум қилди.

Йўловчиларни жаримага тортишда инспекторлар фуқаронинг шахсини аниқлашда ёрдам берадиган планшетлардан фойдаланади. Рискановнинг айтишича, механизмлар деярли ишлаб чиқилган.

Қирғизистонда 12 февраль куни “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасининг биринчи босқичи ишга тушди, унинг доирасида кузатув камералари Бишкекдаги 10 та чорраҳага ўрнатилди. Бундан ташқари, 17 та кўчма стационар ва 20 та кўчма аппарат-дастурий комплекслар ҳам ўрнатилди. Камералар ҳайдовчилар томонидан содир этиладиган 7 та йўл транспорт ҳодисасини қайд қилади.​​

ЎзА
1 333