ЎзА Ўзбек

21.09.2018 Чоп этиш версияси

​Халқаро ташкилотлар Грузияда ўтадиган президентлик сайловларида кузатувчи сифатидаги фаолиятини бошлайди

​Халқаро ташкилотлар Грузияда ўтадиган президентлик сайловларида кузатувчи сифатидаги фаолиятини бошлайди

Жорий йилнинг 28 октябрь куни Грузияда президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Шу муносабат билан ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ушбу мамлакатда сайловолди тайёргарлик жараёни ва уни ўтказиш ишларини баҳолаб бориш мақсадида кузатувчи сифатидаги фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда emerging-europe сайтида хабар қилинади.

Ташкил этилган кузатув комиссиясига элчи Герт Хинрих Аренс раҳбарлик қилмоқда. 14 нафар доимий ва 28 нафар узоқ муддатли кузатувчидан иборат комиссия гуруҳи 26 сентябрдан ўз фаолиятини бошлаши кутилмоқда. Сайлов арафасида ЕХҲТ аъзо давлатлардан яна 350 кузатувчи ушбу жараёнларга жалб қилинади.

Сайловолди кузатув комиссиясига муҳим воқеликка тайёргарлик кўриш, уни оммавий ахборот воситаларида ёритиш, овоз бериш каби тадбирларни ЕХҲТ мажбуриятлари ва халқаро демократик институтлар меъёрларига биноан баҳолаб бориш юклатилган.





3 995
Зуҳра Мирзабоева, ЎзА