Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.05.2018 08:06 Чоп этиш версияси

Кенгурулар сайёҳларга ҳужум қилишмоқда

Кенгурулар сайёҳларга ҳужум қилишмоқда
Австралиянинг Янги Жанубий Уэлс штатидаги Моросэ касалхонаси атрофидаги кенгурулар уларга егулик бермоқчи бўлган сайёҳларга бир неча маротаба тан жароҳати етказишди. Бу ҳақда “Тhe guardian” хабар бермоқда.

Штат парламенти депутати ҳукуматни Янги Жанубий Уэлснинг марказий соҳилидаги кенгуруларнинг меҳмонларга нисбатан тажовузига қарши режали чора-тадбирлар ишлаб чиқишга чақирган. Шунингдек, кенгуру тажовузидан меҳмонларни огоҳлантирувчи турли тилларда ёзилган белгиларни кўпайтириш масаласи ҳам депутат томонидан ўртага ташланди.

Ҳудуддаги туроператорларнинг айтишича, меҳмонлар ушбу жониворга тўғри келмайдиган қовурилган маккажўхори, фаст фуд қолдиқлари билан доимий равишда сийлашади. Сидней ҳайвонот боғи мутахассисининг айтишича, бу турдаги овқат билан кенгуруларни сийлаш жуда зарарли экан. Кенгуруларнинг овқат хазм қилиш тизими ҳам сигирларники каби бўлиб, улар ўтхўр ҳайвон ҳисобланишади. Уларга мева ёки сабзовотларни бериш эса ошқозон ярасини келтириб чиқариши мумкин. Шунингдек, кенгуруларнинг ширинликка мойиллиги жуда юқори. Одамларни кўрса уларни егулик манбаси, деб ҳисоблайди ҳамда ширин овқат илинжида одамларга ташланади.

Н.Тошпўлатова

15 613