ЎзА Ўзбек

26.03.2018 10:18:12 Чоп этиш версияси

Кемероводаги фожиа ўнлаб инсонларни ҳаётдан олиб кетди

Кеча Россиянинг Кемерово шаҳридаги “Зимняя вишня” савдо-кўнгилочар марказида маҳаллий вақт билан соат 16.00 да ёнғин бошланган ва бинонинг 1,6 минг квадрат метр қисмигача тарқалган.

Ҳозирда ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Фавқулодда ҳолатни бартараф этиш штабининг ТАССга берган сўнгги маълумотига кўра ёнғин оқибатида қурбонлар сони 53 нафарга етган. Жароҳатланганлар 47 та, бедарак йўқолганлар эса 16 нафар.

Дастлабки тахминларга кўра ёнғин электр симлари носозлигидан келиб чиққан бўлиши ҳам мумкин.

Ёнғин юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Россия Тергов қўмитаси вакили Светлана Петренконинг маълум қилишича, бахтсиз ҳодисага алоқадорликда гумонланган 4 киши қўлга олинган ва сўроқ қилинган.