ЎзА Ўзбек

16.08.2019 Чоп этиш версияси

Келгусида қозоғистонлик педагогларнинг ойлиги икки баробарга оширилади

Келгусида қозоғистонлик педагогларнинг ойлиги икки баробарга оширилади

Икки мингдан зиёд ўқитувчи - педагог ва соҳага тегишли бошқа вакиллар иштирок этаётган конференцияда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев келгуси тўрт йилда қозоғистонлик педагогларнинг ойлиги икки баробарга оширилишини ва устозларнинг меҳнат таътили 56 кунгача узайишини маълум қилди.

Шунингдек, мактабда уч тиллик тизимга ўтиш, қўшимча сифатида бошланғич синф ўқувчиларига инглиз тилини 2-3-синфдан ёки ота-оналарнинг хоҳишига қараб бешинчи синфдан бошланади.

Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида ўтаётган “Августь” конференциясида қўшимча сифатида 2019-2020 янги ўқув йилида Қозоғистон мактабларида 4-9-10-синф ўқувчилари янгиланган мактаб дастурига ўтиши, 10-синфдан эса “Бизнес ва бизнес асослари” фани ўқитилиши маълум қилинди.

1 874
ЎзА