ЎзА Ўзбек

12.06.2019 09:22 Чоп этиш версияси

Келажакда иш ҳафтаси тўрт кунлик бўлиши мумкин

Келажакда иш ҳафтаси тўрт кунлик бўлиши мумкин

“Келажакда иш ҳафтаси тўрт кунлик бўлиши мумкин”, деди Россия бош вазири Дмитрий Медведев Женевадаги Халқаро меҳнат анжуманидаги маърузасида.

“Иш берувчилар борган сари ўз ходимлари манфаатини ҳимоя қилишга мажбур бўлади. Ижтимоий меҳнат шартномаси тўрт кунлик иш ҳафтасига асосланиши табиий ҳол бўлиши мумкин”, деди у. Медведев юз йил аввал Генри Форд иш ҳафтасини 48 соатдан 40 соатга тушириб, самарали ишлаб чиқаришга эришганини эслатган. Бу ҳақда REGNUM хабар беради.

ЎзА
2 053