ЎзА Ўзбек

22.02.2019 10:55:46 Чоп этиш версияси

Кеча дунёда нималар рўй берди?


Ҳиндистон. Бангалорда “Aero India-2019” халқаро аэрокосмик кўргазмаси давом этмоқда. Кўргазмада соҳада фаолият юритадиган 400 га яқин компаниялар иштирок этмоқда. 21 февраль куни иш бошлаган кўргазма 24 февраль куни якунланади.

АҚШ. Лос-Анжелесда ярим аср мобайнида илк бор қор ёғди.

Туркия. 13 февраль куни бошланган 15 давлат ҳарбийлари иштирокида “Қиш-2019” халқаро ҳарбий машғулотлари доирасида “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди.

Венесуэла. Маҳаллий вақт билан соат 20:00 да мамлакатнинг Бразилия билан чегара ҳудуди ёпилди.

АҚШ. Мамлакат Президенти Дональд Трамп билан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон ўртасида Сурия масаласида телефон мулоқоти бўлиб ўтди.

Перу. 5,2 магнитудаги ер силкиниши юз берди.

Япония. Хоккайдо оролида юз берган 5,7 магнитудаги ер силкиниши оқибатида 3 киши жароҳатланди.