ЎзА Ўзбек

21.02.2019 Чоп этиш версияси

Кеча дунёда нималар рўй берди?

Кеча дунёда нималар рўй берди?

Россия. Тинч океанининг Камчатка қирғоқбўйи ҳудудида 4,7 магнитудаги зилзила юз берди. 

АҚШ. Мамлакат давлат котиби Майк Помпео “Ислом давлати” террор гуруҳи таркибидаги аёлларни АҚШ ҳудудига кириши ман этилганлигини маълум қилди. 

Туркия. Мамлакатнинг ғарбий ҳудудларида маҳаллий вақт билан соат 18:23 ларда 5,5 магнитудали зилзила юз берди. 

Россия. Санкт-Петербургда номаълум портлаш юзасидан хабар берилгани сабабли давлат муассасалари ташриф буюрувчилари ва ходимлари эвакуация қилинди.

Хитой. Шинжон-Уйғур автоном вилоятида анъанавий чироқлар тантанаси ўтказилди.

Бангладеш. Мамлакат пойтахти Даккада аҳоли яшаш ҳудудида юз берган ёнғин оқибатида 69 киши ҳалок бўлди. 

2 500
Мирзабоева Зуҳра, ЎзА​​