ЎзА Ўзбек

15.02.2019 10:36 Чоп этиш версияси

Кеча дунёда нималар рўй берди?

Кеча дунёда нималар рўй берди?

Дунёдаги энг муҳим воқеалар қисқа сатрларда.

Россия. Сочи шаҳрида Россия, Туркия ва Эрон мамлакат раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди. Музокараларда Сурия масаласи муҳокама қилинди. 

Гаити. Мамлакат бўйлаб норозилик намойишлари давом этмоқда. Президент Жовенеля Моиза истеъфосини талаб қилиб бўлиб ўтаётган намойишларда 4 киши ҳалок бўлди.

Жанубий Корея. Тэжон шаҳридаги ўқ-дорилар ишлаб чиқариш заводида юз берган портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. 

АҚШ. Мамлакат Конгресси Вакиллар палатаси бюджетга доир қонунни тасдиқлади.

Россия. Красноярск шаҳридаги аҳоли турар-жой биносида портлаш содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлгани аниқланган.

Ҳиндистон. Жамма ва Кашмир штатида амалга оширилган теракт оқибатида 40 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди. Ушбу теракт мамлакатнинг сўнгги ўн йиллик тарихидаги энг йирик қўпорувчилик ҳаракати сифатида қайд этилди. 

Зуҳра Мирзабоева, ​​ЎзА
2 581