Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.07.2018 10:37 Чоп этиш версияси

Катта Олмаота кўлига нега путур етяпти?

Катта Олмаота кўлига нега путур етяпти?
Қозоғистоннинг Алатов тоғ тизмаси яқинида жойлашган Катта Олмаота кўли минглаб кишиларни ўзига жалб қилган туризм ривожланган масканлардан бири.

Кўл бўйи, айниқса, дам олиш кунлари одам гавжум бўладиган манзилгоҳлардан ҳисобланади. Катта Олмаота кўлининг бу ҳолати аҳолига сезиларли даражада зарар етказиб келаётгани ҳақида Казинформ хабар бермоқда. Бугун ушбу кўлнинг ҳолати эски кўринишда эмас. Уни олдинги ҳолига қайтариш мумкинми? Йилдан-йилга сув миқдори ўзгариб, унинг мафтункорлигига путур етказмоқда.

Қарийб 40-50 йил ичида Катта Олмаота кўлига тоғ тизмасидаги ноқулай об-ҳаво туфайли 30 фоиз зарар етган. Бу эса табиий жараён деб баҳоланмоқда. Баҳорнинг қуруқ ва ёзнинг иссиқ келиши туфайли аянчли аҳволга тушган кўлнинг бугунги ҳолатига қизиққан мутахассислар ҳаммасини табиат измига топширишдан бошқа чора йўқ эканлигини таъкидлашмоқда.

Дилобар Маматова, ЎзА
5 717