ЎзА Ўзбек

17.10.2019 Чоп этиш версияси

Каталония ҳукумат раҳбари: “Мустақиллик учун зулм-тажовуз билан курашилмайди“

Каталония ҳукумат раҳбари: “Мустақиллик учун зулм-тажовуз билан курашилмайди“

Каталония ҳукумати раҳбари Ким Торра Барселонадаги тартибсизликлар иштирокчилари ҳаракатини қоралади.

“La Vanguardia” нашри хабарига кўра, Торра “Мустақиллик учун зулм-тажовуз билан курашилмайди. Бундай бўлишига йўл қўйиб бўлмайди”, деб таъкидлаган.

Маълумот учун, Каталониядаги норозилик намойишлари Испания олий суди ҳудуд мустақиллиги бўйича референдумни ташкил қилишдаги иштироки учун бир қатор каталон сиёсатчиларини 13 йилгача қамоққа ҳукм қилганидан кейин бошланганди.

2 295
ЎзА