ЎзА Ўзбек

21.10.2019 Чоп этиш версияси

Кашмирдаги отишмалар давомийлиги барқарор ҳолатда қолмоқда

Кашмирдаги отишмалар давомийлиги барқарор ҳолатда қолмоқда

Покистон томонидан отилган ўқлар натижасида Кашмирнинг Ҳиндистон назорати остидаги ҳудудидаги тинч аҳоли вакилларидан камида бир нафари ҳалок бўлган ва яна уч киши жароҳатланган.

“NDTV” хабарига кўра, отишма Купвара туманида содир этилган.

Ҳиндистон ахборот воситалари хабарларига қараганда, отишмалар давомийлиги барқарор ҳолатда қолмоқда. Июлда 296 та, августда 307, сентябрда 292 та отишма рўй бергани қайд этилган. Январдан буён отишмалар оқибатида 21 киши ҳалок бўлган.

2 496
ЎзА