Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.06.2018 11:30 Чоп этиш версияси

Кашмирдаги отишмада ҳиндистонлик ҳарбийлар ҳалок бўлди

Кашмирдаги отишмада ҳиндистонлик ҳарбийлар ҳалок бўлди
Кеча Кашмирда Покистон армияси содир этган отишмада ҳиндистонлик икки ҳарбий ҳалок бўлиб, тинч аҳолидан яна саккиз киши турли даражада жароҳат олган.

РИА Новостининг маҳаллий полиция маълумотларига таяниб ёзишича, сўнгги вақтларда Кашмир орқали ўтувчи икки давлат ўртасидаги назорат чизиғида вазият қалтислашмоқда. Гарчи Ҳиндистон ва Покистон ҳарбийлари баҳсли ҳудудда ўт очишни тўхатиш тартибига келишиб олган бўлсада, отишмалар ҳақидаги хабарлар келиб тушмоқда. Мазкур вазият сабаб чегараолди ҳудудда истиқомат қилувчи 40 минг яқин аҳоли яшаш учун хавфсиз жойларга кетишга мажбур бўлаётир. Ҳиндистон ҳукумати ана шундай қочоқлар учун лагерлар ташкил қилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойнинг сўнггида Ҳиндистон ва Покистоннинг ҳарбий амалиётлар бошқармалари раҳбарлари телефон орқали музокара ўтказган эди. Музокарада томонлар Кашмирда вақтинчалик сулҳга келишиб, баҳсли вазиятларда босиқлиқ билан ҳаракат қилиш ва муаммоларни мавжуд механизмлар асосида ечиб олишга қарор қилган бўлган. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
3 167