ЎзА Ўзбек

15.10.2018 11:47:27 Чоп этиш версияси

5,8 балл ер силкиниши юз берди


Қайд этилишича, табиий офат 15 октябрь куни тонгда содир бўлган. Зилзила маркази Камчатка оролининг шарқий қирғоқлари бўйида, Кроноцко кўрфази сув ҳавзаси яқинида, денгиз сатҳидан 120 километр чуқурликда жойлашгани айтилмоқда. 
Бу ҳақда Россия фанлар академияси Геофизик хизмати Камчатка филиали маълум қилди, дейилади РИА Новости хабарида.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вилоят марказий идораси тарқатган хабарга кўра, Петропавловск-Камчатка ва Елизово шаҳарларида ҳам 3,0 баллгача бўлган ер силкиниши кузатилган.

Офат оқибатида қурбон бўлганлар ва жабрланганлар аниқланмагани қайд этилади хабарда.

Айни пайтда бинолар ва ижтимоий аҳамиятга эга объектларни текшириш мақсадида ФВВнинг хизмат гуруҳлари назорат ишларига жалб қилинган.