ЎзА Ўзбек

30.07.2018 15:24 Чоп этиш версияси

Калифорниядаги ёнғин ҳануз бартараф этилмади

Калифорниядаги ёнғин ҳануз бартараф этилмади
Шимолий Калифорниянинг Шаста туманида 23 июль куни бошланган йирик ёнғин ҳанузгача бартараф этилганича йўқ.

Ҳукуматнинг офатга қарши жиддий курашаётганига қарамай, ҳудуднинг дашт ва ўрмонларида кучли ёнғинлар юз бермоқда. 

Ўт ўчирувчиларнинг такидлашича, “ғазабланган шамол ” ва қуруқ об-ҳаво шароитида офатни батомон бостириш имкони бўлмаяпти.

BBC хабарида айтилишича, айни пайтда ёнғин 194 кв. км. майдонни эгаллаган. Ўт балоси 3 нафар бола ва 2 нафар қария ҳаётига зомин бўлди. 

Калифорния ўрмон ва ёнғин хавфсизлиги бошқармаси (CalFire) бошлиғи Кен Пимлотт мухбирларга берган интервьюсида чамбарак бўлиб ёнаётган ёнғинни худди тарнадога қиёслади.

p06fyg2s.jpg

Ҳозирда Шаста туманидан 38 минг киши эвакуатция қилинди.

Зуҳра Мирзабоева

3 704