ЎзА Ўзбек

15.08.2018 18:24 Чоп этиш версияси

Кўприк қулаши сабаби маълум бўлди

Кўприк қулаши сабаби маълум бўлди
Аввал маълум қилганимиздек, 14 август куни Италиянинг Генуя шаҳри яқинида автомобиллар ҳаракатланаётган кўприк қулаб тушган эди. Маълум бўлишича, кўприкнинг қулаши тасодиф эмас. Италия шаҳар прокурори Франческо Коцци талафот инсон хатоси туфайли содир бўлганлигини маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, кўприк қурилиши ҳамда уни таъмирланишига доир ҳужжатлар ва кўрсатмаларни жамлаш лозим.

Шунингдек, Италия Бош вазири ўринбосари, Италия иқтисодий ривожланиш вазири Луижи Ди Майо кўприкнинг қулашида шаҳар автомобиль йўлларини бошқариш ва сақлашга масъул "Autostrade per l’Italia" компаниясини айблади. Унинг айтишича, вазирлик мазкур компания билан концессия шартномасини бекор қилади.

1 (1).jpg

“РИА Новости”нинг ёзишича, "Autostrade per l’Italia" компанияси ходимлари Генуядаги кўприкда таъмирлаш ишлари олиб борилганини таъкидлаган. Унинг раҳбари Жованни Кастеллуччи эса кўприк конструкцияси хавфли аҳволда бўлгани тўғрисидаги ахборотни рад этган.

3 (1).jpg

14 август куни Генуя яқинидаги автомобиллар ҳаракатланаётган Моранди кўпригининг 100 метрдан ортиқ қисми қулаб тушиши оқибатида 30-35 тача автомобиль, кўприк ости ва яқинидаги савдо марказлари, саноат омборлари ҳамда айрим аҳоли уй-жойлари талафот остида қолган. Айни вақтда қурбонлар сони 39 нафарни ташкил этади. Жабрланганлар сони 16 нафар бўлиб, уларнинг 12 нафари оғир аҳволда.

Умида Қурбонова, ЎзА
9 354