ЎзА Ўзбек

11.01.2019 14:40 Чоп этиш версияси

Кўплаб муҳожирлар АҚШ – Мексика чегара ҳудудларида қолиб кетмоқда

Кўплаб муҳожирлар АҚШ – Мексика чегара ҳудудларида қолиб кетмоқда

Марказий Америкага келган кўп сонли муҳожирлар АҚШ –Мексика чегарасидаги Тихуана шаҳрида қолиб кетишган. Бу ҳақда 11 январь куни Синьхуа ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.

Оқ уй раҳбари ташаббуси билан икки давлат ўртасидаги чегарадаги назоратнинг кучайтирилиши сабаб муҳожирларнинг АҚШга кириб келиши бирмунча қийинлашган. Мексиканинг Тихуана шаҳри АҚШ билан чегара ҳудудда жойлашагани сабаб аксар мигрантлар шу ҳудудда қолиб кетмоқда.

Хабарда келтирилишича, уларнинг кўпчилигини аёллар ва болалар ташкил этади.

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА​​
1 355