ЎзА Ўзбек

31.08.2018 10:45 Чоп этиш версияси

Изро Малаков: "Ўзбекистонда Европа ва Америка билмайдиган кўп нарса бор" (видео)

Изро Малаков: "Ўзбекистонда Европа ва Америка билмайдиган кўп нарса бор" (видео)
— Ўзбекистонда кўп нарса бор Европа ва Америка билмайдиган, — дейди мақом устаси Изро Малаков. — Негаки, Америка тарихи 200-300 йилга бориб тақалса, Ўзбекистоннинг 2000 йиллик тарихи бор. Бунинг фарқини билиш керак. Тўғри, Америка катта давлат, бироқ қадриятлари бошқача. Мисол учун, Америкага бировнинг уйига бормоқчи бўлсангиз аввалдан айтиб, 2 кундан кейин уни топасиз. Ўзбек халқида бунақа эмас. Ўзбекистондан ўрганиш керак меҳмондўстликни, меҳнаткашликни. Ота-онанинг фарзандга, фарзанднинг ота-онага бўлган ҳурматини. Бу каби хислатлар капитализм давлатларида йўқ. 18-19 ёшида уйидан чиқиб кетади. На отаси боласини, на боласи отасини билади. Мен буни ёмонлаганим йўқ, лекин инсонийликнинг бу жиҳатларини ўзбеклардан ўрганиш керак. Ҳаётни, қандай яшашни, ҳурматни, иззатни ўрганиш керак.


“Америка овози” — “ЎзА” ҳамкорлигида тайёрланди

ЎзА
20 852