ЎзА Ўзбек

13.08.2019 Чоп этиш версияси

Италияда об-ҳавонинг исиб кетиши туфайли қизил даражали хавфдан огоҳлантириш эълон қилинди

Италияда об-ҳавонинг исиб кетиши туфайли қизил даражали хавфдан огоҳлантириш эълон қилинди

Италия соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатнинг 11 та шаҳри, жумладан, Римда об-ҳавонинг исиб кетиши туфайли энг юқори – қизил даражали хавфдан огоҳлантириш эълон қилди. Маҳкама сайтида шу ҳақдаги маълумот жойлаштирилди.

Мазкур ҳудуд учун юқори ҳарорат – ҳавонинг 38 даража исиб кетиши мамлакатнинг кўпгина йирик шаҳарларида кузатилди. Бугун шундай ҳарорат беш йирик шаҳар, жумладан Римда қайд этилиши кутилади. Оммавий ахборот воситалари аҳолини эҳтиёт чораларини кўришга чақирган.

3 163
ЎзА