ЎзА Ўзбек

26.03.2020 Чоп этиш версияси

Италияда коронавирус тарқалиши суръати пасая бошлади

Италияда коронавирус тарқалиши суръати пасая бошлади

Италияда коронавирусга чалиниш суръати қаторасига тўртинчи кундирки пасаймоқда. Ўтган куни вафот этганлар сони 60 тага камайди ва 683 кишини ташкил этди. Мамлакат фуқаро мудофааси хизмати вакили Агостино Миоццонинг маълум қилишича, ҳозиргача коронавирусдан қурбон бўлганлар сони жами 7503 кишига етган.

"Тузалиб кетганлар сони 1036 кишига ортиб, жами 9362 кишини ташкил этди" , - деди Миоццо чоршанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида. Қаторасига уч кундирки, соғайиб кетиш ҳолатлари ортиб бораётгани кузатилмоқда, дейилади мазкур хабарда.

952
ЎзА