ЎзА Ўзбек

26.03.2020 Чоп этиш версияси

Италияда карантин тартибини бузганларга кескин чора кўрилмоқда

Италияда карантин тартибини бузганларга кескин чора кўрилмоқда
Италияда коронавирусга қарши кураш бўйича энг кескин чоралар кўрилмоқда. Карантин тартибига амал қилмайдиган фуқаролар учун кўзда тутилган уч ойлик қамоқ жазоси беш йилгача оширилди, деб ёзади Deutsche Welle газетаси.

24 март куни эълон қилинган фармонга кўра, ўзининг касалланганини била туриб, вирус тарқатиб юрган шахслар учун кўзда тутилган уч ойлик қамоқ жазоси 5 йилгача узайтирилади. Энг кам қамоқ жазоси бир йил, дейилади хабарда.

Шунингдек, карантин тартибларини бузганларга солинадиган жарима миқдори аввалги 206 евро ўрнига, 400 дан 3000 еврогача оширилди. Бундан ташқари, формонда маҳаллий ҳокимиятлар ўз ҳудудида коронавирусга қарши курашда ўзларининг алоҳида чекловларини ҳам жорий қилиши мумкинлиги айтилган.

1 257
ЎзА