ЎзА Ўзбек

27.12.2019 Чоп этиш версияси

Италия таълим вазири ҳукумат томонидан ​соҳага молиявий ёрдам етказилмаса истеъфога чиқади

Италия таълим вазири ҳукумат томонидан ​соҳага молиявий ёрдам етказилмаса истеъфога чиқади

Италия таълим вазири Лоренцо Фиорамонти ҳукумат раҳбарига ўзини истеъфога чиқаришни сўраб мактуб йўллади, дейилади “Rai News 24” янгиликлар канали хабарида. 

Фиорамонти ​истеъфосига таълим муассасалари – университетлар ва мактаблардаги молиявий етишмовчиликни сабаб қилиб кўрсатиб, вазир келгуси йилда соҳага 3 миллиард евро ажратилмаган тақдирда истеъфо беришини билдирган.

Маълумот ўрнида, ҳафта аввалида соҳага оид молиявий ҳужжат маъқулланган, лекин унда вазир сўраган маблағ ўз аксини топмаганди.

1 516
ЎзА