ЎзА Ўзбек

14.01.2020 Чоп этиш версияси

Исроилда фаластинлик маҳбусларга мобиль телефон берган зобит ҳибсга олинди

Исроилда фаластинлик маҳбусларга мобиль телефон берган зобит ҳибсга олинди

Исроил қамоқхоналар бошқармаси зобити фаластинлик маҳкумларга мобиль телефонларини берганликда гумонланиб ҳибсга олинди.

Бу ҳақда мамлакат полицияси ва Исроил қамоқхоналар бошқармаси матбуот хизмати маълумот тарқатган.

“ТАСС“ хабарига кўра, “Рамон” қамоқхонасидаги маҳбуслар текшириб кўрилганида уларнинг бир нечасида мобиль телефонлар борлиги маълум бўлган. Шундан сўнг гумондорлар қўлга олинган.

841
ЎзА