ЎзА Ўзбек

16.01.2020 Чоп этиш версияси

Исроил Мисрга табиий газ экспорт қилишни бошлади

Исроил Мисрга табиий газ экспорт қилишни бошлади
2019 йили имзоланган шартномага кўра, Исроил 15 йил давомида 19,5 миллиард доллар қийматига тенг бўлган 85 миллиард куб метр табиий газни Мисрга экспорт қилади.

Исроил энергия вазирлиги Мисрга табиий газ экспорт қила бошлади, дейилади "ТРТ" телерадиокомпанияси хабарида. 

Хабарда қайд этилишича, Исроил жорий йилнинг 15 январидан эътиборан Мисрга табиий газ юбора бошлади. Бу ташаббус икки давлатнинг иқтисодий манфаатларига хизмат қилади.

Бундан ташқари, Исроилдан юборилган газнинг бир қисми Мисрда суюқлаштирилиб, Европага экспорт қилинади.

Исроил шу йилнинг 1 январида эса, Ўрта ер денгизидаги газ конидан қазиб олинган табиий газни Иорданияга экспорт қилишни бошлаганди.

Маълумотга кўра, Исроилга оид Тамар ва Лотиан нефть ишлаб чиқариш компаниялари Мисрнинг Дуелфенос компанияга табиий газ экспорти учун 15 йиллик шартномага имзо чеккан. 

1 964
ЎзА