ЎзА Ўзбек

28.04.2018 20:02 Чоп этиш версияси

Исроил Эрон ва КХДР баллистик дастур бўйича ҳамкорлик қилган деб ҳисобламоқда

Исроил томони КХДР ва Эрон раҳбариятининг баллистик дастур бўйича ҳамкорлик қилганига оид маълумотларга эга. Бу ҳақда Исроил разведка вазири Исраэль Кац баёнот берди.

Reuters хабарида келтирилишича, Кац шунингдек, Шимолий ва Жанубий Корея етакчилари иштирокидаги саммит якунида қабул қилинган декларация АҚШ президенти Доналд Трампни ҳам Эрон билан ядро битимини қайта кўриб чиқишга эришишига туртки беради, деб таъкидлаган.

У КХДРнинг ядро дастуридан воз кечиши Яқин Шарқ минтақасига ҳам ижобий таъсир кўрсатади, деб хисобламоқда.

Нозима Тошпўлатова тайёрлади
3 453