ЎзА Ўзбек

12.01.2019 12:53 Чоп этиш версияси

Исроил Дамашқ аэропортига ракеталар билан ҳужум қилди

Исроил Дамашқ аэропортига ракеталар билан ҳужум қилди Давлат ОАВларига кўра, Исроил ҳарбий самолётлари Дамашққа қарши бир неча ракеталар отишган, уларнинг аксарияти Сурия ҳаво мудофааси томонидан уриб туширилган.

“Айни пайтда, Дамашқ аэропортидаги омборлардан бири зарар кўрган“, дея хабар беради САНА ахборот агентлиги ҳарбий манбага таянган ҳолда.

Сурия давлат матбуоти, ҳаво ҳужумлари ҳақидаги хабарларни эфирга узатди, ракета отишмалари маҳаллий вақт билан тунги 11:15 ларда содир бўлган.

Ҳозирда аэропорт одатдагидай ишламоқда.

ЎзА
2 232