ЎзА Ўзбек

26.05.2020 Чоп этиш версияси

Исроил бош вазири ўз хизмат ваколатларини суистеъмол қилишда айбланмоқда

Исроил бош вазири ўз хизмат ваколатларини суистеъмол қилишда айбланмоқда 24 май куни Қуддусда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху иши бўйича суд жараёни бошланди. У коррупция ва хизмат ваколатларини суистеъмол қилишда айбланмоқда.

Нетаньяху судда баёнот бериб, ўзига нисбатан очилган иш уюштирилганини айтди ва суд мажлиси залидан тўғридан тўғри телевизион намойиш берилишини талаб қилди.

Биньямин Нетаньяху ишини Қуддус округ судининг уч нафар судьяси кўриб чиқмоқда.

“Немецкая волна“ (“Немис тўлқини”)нинг хабар беришича, раислик қилувчи судья Ривка Фельдман-Фридман шов-шувли аксилкорррупция ишларини кўриб чиқиш бўйича тажрибага эга. У 2015 йилда бош вазир сифатида Биньямин Нетаньяхунинг ўтмишдоши бўлган Эхуд Омертга ҳукм чиқарган суд комиссияси таркибига кирган эди.

Исроил бош вазирига нисбатан фирибгарлик, коррупция ва растрата айби 2019 йил ноябрида қўйилган эди. Айбловчи томонининг таъкидлашича, Биньямин Нетаньяху ва унинг оиласи 2007 йилдан 2016 йилгача бўлган даврда америкалик продюсер Арнон Милчен ва австралиялик Жеймс Пакердан умумий қиймати тўрт миллион евро бўлган совғалар, жумладан заргарлик тақинчоқлари олиб турган.

2 084
ЎзА