Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.06.2018 03:54 Чоп этиш версияси

Исроил Ғазода 10 та нишонга авиазарба берди

Исроил Ғазода 10 та нишонга авиазарба берди Исроил Ҳарбий ҳаво кучлари Ғазодан йўлланган ракеталарга жавобан анклавдаги 10 та нишонни ҳаводан ўққа тутди. Бу ҳақда мамлакат армиясиниг матбуот хизмати маълум қилган, деб ёзади РИА Новости.
"Бир неча дақиқа олдин ҳарбий самолётлар ХАМАС террор гуруҳининг Ғазо секторидаги учта ҳудудида жойлашган 10 та нишонга ҳаводан ҳужум қилди”, — дейилади армиянинг Twitter даги саҳифасида.
Сал аввалроқ, Исроил ҳарбий ҳаво кучлари Ғазо секторидан Исроилга қарата йўналтирилган ракетани тўхтатиб қолгани, иккинчиси эса Ғазо ҳудудида портлагани хабар қилинганди. 

Н. Тошпўлатова, ЎзА
5 243