ЎзА Ўзбек

07.01.2018 21:54 Чоп этиш версияси

Испаниянинг Марокко билан чегарасидан 300 дан зиёд мигрант қочиб ўтишга уринди

Мигрантлар Испания ва Марокко чегарасидаги Мелилья ўтказиш пости орқали Испания ҳудудида қочиб киришга уринган, дейилади Reuters хабарида.

Чегара постидаги назоратга қарамай 209 нафар қочоқ Испания ҳудудида киришга муваффақ бўлган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва мигрантлар ўртасида юзага келган тўқнашувда бир нафар полициячи жабр кўрган, тўрт нафар қочоққа тиббий ёрдам кўрсатилгани айтилади.

Испаниянинг Шимолий Африкадаги иккита чегара ўтказиш пункти – Сеута ва Мелилья қочоқларнинг доимий “нишони”га айланиб қолмоқда. Бу ердан Африка қитъасидаги кўплаб муҳожирлар Европа Иттифоқи ҳудудига кириб олишга уринмоқда.

Муҳожирларнинг оммавий равишда Европа Иттифоқи ҳудудига кириб олишга уринишлари 2017 йилнинг октябрь ойида Италия соҳилларида қайд этилган эди. Ўшанда Италия соҳилни қўриқлаш хизмати 240 нафар қочқиннинг ҳаётини сақлаб қолишган эди.

ЎзА
10 974