ЎзА Ўзбек

13.08.2018 12:09 Чоп этиш версияси

Испанияда бахтсиз воқеа оқибатида юздан ортиқ аҳоли жабрланди

Испанияда бахтсиз воқеа оқибатида юздан ортиқ аҳоли жабрланди
Испаниянинг ғарбий қисмида жойлашган Виго шаҳрида ташкил этилган спорт ва мусиқа фестивали ўтказилаётган пайтда ёғочдан ясалган ёдгорликнинг қулаши оқибатида ўнлаб одам жароҳатланди. 

Маҳаллий расмийларнинг берган хабарларига кўра, ҳозирда жароҳатланганларнинг 4 нафари оғир аҳволда.
Шаҳарнинг денгиз олди қисми икки кунлик тадбирга келган одамлар билан гавжум бўлган.

Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, тасодифий ҳолатдан ваҳимага тушган баъзи аҳоли ўзини сувга ташлаган. Ҳалокат оқибатида 130 га яқин аҳоли жиддий шикастлаган. Аҳолига қутқарув ва тиббий ёрдам кўрсатиш учун ҳудудга зудлик билан шошилинч тез ёрдам жўнатилган, дея хабар бермоқда bbс.сом.

З. Мирзабоева, ЎзА
6 715