ЎзА Ўзбек

26.03.2020 Чоп этиш версияси

Испания вице-премьерида коронавирус аниқланди

Испания вице-премьерида коронавирус аниқланди

Испания Бош вазирининг биринчи ўринбосари 62 ёшли Кармен Кальвонинг танасида ҳам янги турдаги коронавирус аломатлари топилгани маълум бўлди. Бу ҳақда кеча тунда мамлакат Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берган.

"Вице-премьер Кармен Кальво билан ўтказилган тест мусбат натижа берди", дейилади баёнотда. Аввалроқ ҳукумат раҳбарининг биринчи ўринбосари респиратор инфекцияси юқтириб олгани туфайли шифохонага ётқизилгани эълон қилинганди. Шундан кейин Кальво хонимдан коронавирусга таҳлил олишга қарор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Испания ҳукумати таркибидан бунгача икки нафар вазир ва Бош вазир Педро Санчес Бегоньи Гомеснинг рафиқасида ҳам ушбу вирус аниқланган.

Испанияда коронавирус юққан илк бемор ҳақидаги хабар 31 январь куни овоза қилинганди. Италиядан кейин ушбу давлатда ҳам касаллик кўрсаткичлари жуда катта тезликда оша бошлади. Ҳозирги пайтда қиролликда мазкур хасталик билан қайд этилганлар сони 50 мингга яқинлашиб қолди. Улардан 3434 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар борасида Испания Хитойни ҳам ортда қолдириб, 2-ўринга кўтарилди.

559
ЎзА