ЎзА Ўзбек

13.07.2019 14:43 Чоп этиш версияси

Испания қуролли кучлари тарихида илк марта аёл киши генерал бўлди

Испания қуролли кучлари тарихида илк марта аёл киши генерал бўлди

56 ёшли Патрисия Ортега Гарсияга генераллик унвонининг берилиши қиролликнинг вазирлар маҳкамаси томонидан маъқулланди, дейилади "Diario" газетаси хабарида.

Ортега бундан ўттиз йиллар олдин армияга олинган 27 кишилик илк аёллар гуруҳида бўлган. У 2009 йилда биринчи аёл подполковник, 2015 йилда эса полковник бўлганди.

Маълумотга кўра, ҳозирда испан армиясида 15,3 мингта аёл хизмат қилади.

ЎзА
5 623