ЎзА Ўзбек

27.07.2018 17:47 Чоп этиш версияси

Испания прокуратураси: Роналду 2 йилга озодликдан маҳрум қилинади

Испания прокуратураси: Роналду 2 йилга озодликдан маҳрум қилинади Туриннинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси португалиялик Криштиану Роналду солиқларни тўлашдан бош тортгани сабабли 3,2 миллион евро жаримага тортилади ва икки йилга озодликдан маҳрум этилади. Бу ҳақда Рейтер Испания прокуратурасига таяниб хабар бермоқда, деб ёзади Риа Новости.

Испания қонунига кўра, футболчининг қамоққа тушиш эҳтимоли йўқ, жазо икки йиллик синов муддатига ўтказилиши кутилмоқда.

Бунинг учун Роналду 3,2 миллион евро жарима билан бирга, солиқ органларига 5,7 миллион евро ҳам тўлаши лозим. Бу ҳали ҳаммаси эмас, португалиялик ҳужумчи ҳисобланган фоизларга кўра, 1 мллион евро шунингдек, икки йиллик даврнинг ҳар бир куни учун 250 евро тўлайди.

Мазкур иш бўйича Роналду тўлаши керак бўлган сумма ҳаммаси бўлиб 19 миллион еврони ташкил этиши кутилмоқда.


Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июль ойида ўтказилган суд мажлисида футболчи ҳеч нарса яширмаганлигини ва солиқ тўлашдан қочишга уринмаганлигини айтганди.

Назокат Ражабова, ЎзА
6 317